АҚШ Молия вазирлиги Халқаро шахмат федерацияси президенти (ФИДЕ) Кирсан Илюмжиновни санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

АҚШдагиларнинг ҳисоблашларича, Илюмжиновни Сурия ҳукумати ва Сурия Марказий банки манфаатлари йўлида ҳаракат қилган, деб ҳисоблаган.

Шунингдек, Илюмжинов Қалмиқия республикаси президенти бўлган вақтда унинг икки ёрдамчиси ҳудуддаги бизнеснинг шаффофлиги бўйича текширув ўтказган журналист ва "Яблока" ("Россия қўшма демократик партияси") нинг Қалмиқдаги бўлими раҳбари Лариса Юдинани ўлдиргани учун судланишгани эслаб ўтилган.

Маълумот учун, Илюмжинов 1993 йилдан 2010 йилгача Қалмиқия президенти бўлган ва "Единая Россия" партияси аъзоси бўлган. У 1995 йилдан буён ФИДЕ президенти ҳисобланади.

Ундан ташқари, "Русский финансовый банк" банки ҳам санкцияга учраган.