Artel хўжалик техникалари Божхона иттифоқи бозорларига чиқади

Технология 25 Ноябрь 2015 2758

Artel савдо белгиси Божхона иттифоқининг мувофиқлик сертификатини қўлга киритди. Бу эса Божхона иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида маҳсулотларни қўшимча рухсат берувчи ҳужжатларисиз савдога чиқариш имконини беради.
Хўжалик техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Artel компанияси, бир неча йилдирки, Ўзбекистонда истеъмолчилар ўртасида кенг шуҳрат қозониб келмоқда.

Компания маҳсулотлари сафидан замонавий халқаро сифат стандартларига мос келадиган турли хилдаги хўжалик техникалари жой олган. Бугунги кунда Artel сплит-тизимлари (икки блокдан ташкил топган кондиционерлар) Божхона иттифоқининг «Eurasian Conformity» мувофиқлик сертификатига эга бўлган.
Эндиликда «Made in Uzbekistan» кондиционерлари Божхона кенгашининг: Россия Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь Республикаси, Қирғизистон, Арманистон каби аъзо-давлатларида кенг фойдаланилади. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 20 фоизга ортади.

Artel савдо белгисининг ривожланиш ва сифат назорати департаменти ишлаб чиқарилаётган хўжалик кондиционерлари Божхона иттифоқи техник регламенти талабларига мувофиқ тарзда барча зарур баҳолаш жараёнларидан ўтказилганини маълум қилди. Компания барча техникалар учун Божхона иттифоқи сертификатини олишни режалаштирган бўлиб, яқин кунларда кондиционерлардан ташқари газ плиталари,

кир ювиш машиналари, музлаткичлар ва телевизорлар ҳам экспорт қилина бошлайди. Шунингдек, айни пайтда ARTEL заводларида ISO 9001, ISO 14001 халқаро стандартлари талабларига мос сифат менежменти тизимини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар