Европа лигасининг 5-туридан ўрин олган, 26 ноябрь кунига белгиланган Брюсселнинг "Брюгге" ва Италиянинг "Наполи" жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида "Ян Брейдел" стадионидаги трибуналар бўш бўлади. Бу ҳақда мезбон жамоанинг расмий сайти хабар берган.

Маълум қилинишича, шаҳарда теракт содир этилиши хавфи сақланиб қолаётгани ва хавфсизликни таъминлаш чоралари доирасида шундай қарор қабул қилинган.

Бу ўйинга аввалига фақат меҳмон жамоа мухлисларини киритмаслик режа қилинган, кейин эса маҳаллий мухлисларнинг ҳам ўйинни томоша қилиш учун қўйилмаслиги бўйича қарорга келинганди.