БМТ Хавфсизлик кенгаши ва ташкилот бош котиби Пан Ги Мун 24 ноябрь куни Тунис пойтахтида содир этилиб, энг камида 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган қўпорувчилик ҳаракатини муҳокама қилишди ва вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришди.

“Хавфсизлик кенгаши аъзолари мазкур террористик акс ижрочилари, ташкилотчилари ва ҳомийларини аниқлаш ҳамда муносиб жазолаш лозимлигини қайд этиб, барча давлатларни мазкур йўналишда Тунис ҳукумати билан халқаро ҳуқуқ ва Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюцияларига риоя этган ҳолда ҳамкорлик қилишга чақиради”, - дейилади ХК баёнотида.

БМТ ХК терроризм актлари сабаб ва мақсадлардан қатъи назар, жиноят ҳисобланишини қайд этиб, мамлакатларни мазкур ҳолатга қарши барча воситалар билан, бироқ халқаро ҳуқуқлар хурмат қилинган ҳолатда қарши кураш олиб боришга чақирди.