Буюк Британия ҳукумати Royal Bank of Scotland банкининг 28 млрд фунт стерлинглик (38 млрд долларлик) акциясини сотишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Буюк Британия Молия вазири Жорж Осборннинг “кузги номасида” айтилмоқда. У бу номасини парламентда тақдим қилди.

“Ҳукуматда бу активларга эгалик қилишга бошқа эҳтиёж йўқлиги сабабли, у давлат секторининг соф қарздорлигини қисқартириш учун улардан қутулишга ҳаракат қилади”, дейилмоқда ҳужжатда.

Бунда акцияларнинг катта қисмини 2020 йилдаги парламентдаги мандат тугагунча ва яна 5,8 млрд фунт стерлинглик акцияларни 2020-2021 йилларда сотиш режалаштирмоқда.

Августда Британия ҳукумати банкнинг 2 млрд фунт стерлинглик акцияларини сотган эди, бу банкдаги бутун давлат активларининг 5,2 фоизини ташкил қилган. Ҳаммаси бўлиб давлатга бу банкнинг 78 фоизи тегишли бўлиб, у 32 млрд фунт стерлингга (48,3 млрд долларга) баҳоланади.