"Црвена Звезда" жамоаси "Россияга ҳурмат юзасидан" Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинларини бекор қилди

Спорт 25 Ноябрь 2015 3227

Сербиянинг "Црвена Звезда" футбол клуби Туркияда қишки йиғинларини ўтказишдан бош тортди. Жамоа раҳбарияти "Россияга ҳурмат юзасидан" шундай йўл тутган. Бу ҳақда РИА Новости нашри серблар жамоаси президенти Звездан Терзичга асосланиб, хабар тарқатган.

"Биз аниқ қарор қабул қилдикки, Туркияга бормаймиз. Бунинг сабаби Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашгани билан боғлиқ. "Црвена Звезда" Россияга ва жаноби президент Владимир Путинга нисбатан ҳурматсизлик қилмоқчи эмас", деган Терзич.

Бироз олдинроқ, Москванинг "Спартак" жамоаси Туркиядаги йиғинларини бекор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Россия президенти бу ҳодисага муносабат билдириб, буни "орқадан зарба бериш" дея баҳолаган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар