Жанубий Кореянинг Dali Trade Corp компанияси директори Санг Кю Лининг сўзларига қараганда, Навоий эркин индустриал ва иқтисодий зонасида полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

“Биз полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз. Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўп яшайдиган Ўзбекистонга қизиқишимиз баланд. Сизнинг мамлакатингиз билан алоқаларни яхшиласак, минтақанинг бошқа давлатлари бозорларига чиқа оламиз.

Шу билан боғлиқ равишда бизнес-форум доирасида Ўзбекистоннинг бир қатор компаниялари билан самарали музокаралар ўтказдик. Истиқболда Навоий эркин индустриал ва иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни режалаштирмоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради “Жаҳон” ахборот агентлиги.