Туркиянинг Россиянинг Су-24 самолётига нисбатан ҳаракатлари Кремлда ғазаб ва умидсизликни келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

“Туркиянинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари туфайли ғазаб ва умидсизликни билдиришим мумкин. Бу ҳаракатларни тушунтириб бўлмайди ва афсуски, энг салбий тушунтиришлар келиб чиқмоқда. Бу бизнинг президентимиз гапирганларидир”, деб жавоб берди Песков Туркиянинг ҳаракатларига Туркияда ТИВ йўли билан ишлаган одам сифатида изоҳ бериш илтимосига.

Песков 1990-йилларда Россиянинг Туркиядаги элчихонасида бир неча йил ишлаган.
Аввалроқ Путин Су-24 билан боғлиқ воқеани “орқага пичоқ уриш” деб таърифлади.