ЕИ Қирғизистонга ижтимоий ислоҳотлар учун 30 млн евро ажратади

Иқтисодиёт 25 Ноябрь 2015 1197

Қирғизистон Европа Иттифоқидан ижтимоий секторда ислоҳотлар ўтказиш учун 30 млн евро олади. Қирғиз Республикаси ва ЕИ ўртасидаги келишув ратификациясини халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси маъқуллади, деб хабар беради Қирғизистон телеграф агентлиги.

“Сектор ислоҳоти шартномаси – Қирғиз Республикасида ижтимоий ҳимоя” лойиҳасига мувофиқ ЕИ 2015-2017 йиллар учун 30 млн евро миқдорида грант тақдим этади. Бу сумманинг 26 млн долларлик қисми уч транш билан республика бюджетини қўллаб-қувватлашга, 4 млн евро эса дастурларни амалга оширишдаги техник кўмакка йўналтирилади.

Кўпроқ янгиликлар