Россия қуролли кучлари бош штаби Су-24 самолётининг уриб туширилишидан тегишли хулосалар қилди. Бош штаб бош оператив бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Сергей Рудскойнинг сешанба куни берган баёнотига кўра, Россия барча нишонларни йўқ қилишда давом этади, Туркия билан ҳарбий алоқалар эса тўхтатилади.

Унинг таъкидлашича, ҳарбий раҳбарият кўриладиган хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилган. Шу муносабат билан бир қанча қоидалар жорий қилинади. Жумладан, авиация ҳаракати бундан буён фақат қирувчилар кузатувида амалга оширилади. Иккинчидан, ҳаво мудофааси кучлари кучайтирилади.

Шу мақсадда “Форт” ракеталарга қарши қурилмалари билан жиҳозланган “Москва” крейсери Латақия қирғоғига олиб келинади.
“Огоҳлантираман, бизга хавф туғдирадиган барча нишонлар йўқ қилинади”, - деди Рудской ўз баёнотида.
Учинчидан эса, ҳарбийнинг таъкидлашича, Туркия билан ҳарбий алоқалар тўхтатилади.