Forbes: Су-24нинг уриб туширилиши Россия ва Туркия ўртасида ҳарбий ихтилофни келтириб чиқармайди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 6119

Россия Туркия томонидан ўзининг Су-24 самолёти уриб туширилишига кескин шарҳлар берганига қарамай, улар ўртасида кенг миқёсли уруш келиб чиқиши эҳтимолдан узоқ, деб ҳисоблайди Forbes журнали.

Айтилишича, Суриядаги ҳарбий кампания Россия учун шу қадар яхши кетаётган эдики, бомбалаш суръатлари Ғарб давлатлари коалициясиникиданам ошиб тушди. Аммо Туркия Россия самолётларидан бирини уриб тушириши билан вазият ўзгарди.
Мақолада таъкидланишича, бу Корейс урушидан буён НАТО кучлари биринчи марта Россия самолётини уриб тушириши бўлди.

Нью-Йорк университети профессори, Россия хавфсизлиги бўйича эксперт Марк Галеоттининг фикрича, иккала томон кўп айбловларни айтаётганига қарамай, бундан ортиғига ҳеч бири журъат эта олмайди.
Айтайлик, Москва Анқарага қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлайман деса, унга шунчаки ресурс етишмайди.

Россия армияси Суриянинг ўзидаёқ жиддий синовларга дучор бўлмоқда, бир пайтнинг ўзида икки давлат билан урушиш эса мамлакат иқтисодиёти учун оғирлик қилади.
Галеоттининг айтишича, яқин кунларда бўлиши мумкин бўлган энг ёмон сценарий Путиннинг кескин руҳдаги нутқларидир.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар