Франциянинг АЭСларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда, деб хабар бермади Le Point.

Бу ҳақда Франциядаги йирик энергетика концерни бўлмиш Electricite de France раҳбари Жан-Бернар Леви France2 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Биздаги барча объектларда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда”, — деди Леви.
Унинг сўзларига кўра, Франциядаги 19 атом электр станциясида Charlie Hebdo журнали таҳририятига бўлган ҳужумдан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилган.