Париж терактидан сўнг, Францияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат пайтида полиция томонидан 1233 тинтув иши ўтказилди ва унда 124 киши ҳибсга олиниб, уларга нисбатан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Liberation ёзмоқда.

14 ноябрь куни 165 киши қўлга олинган, деб маълум қилган Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнев. Унинг қўшимча қилишича, тинтув вақтида 230 дона қурол-яроғ қўлга киритилган.
Аввалроқ қўшни Бельгияда Париж терактида алоқадорликда гумонланган 20 киши қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.