Франция самолётлари Ироқнинг Мосул вилоятидан 45 км узоқликда жойлашган ИШИДнинг қўмондонлик марказига авиазарба берди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Франция президентининг Вашингтондаги ташрифи чоғида француз амалдори мамлакат ҲҲК Талль-Афар шаҳридаги террорчилар қўмондонлик пунктига авиазарбалар бергани ҳақида айтиб ўтган.
23 ноябрь куни Франциянинг “Шарль де Голль” авиаташувчиси Сурия ва Ироқдаги ИШИД марраларига зарбалар берди.