Францияда талончилар томонидан гаровга олинган фуқаролар озод қилинди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 1015

24 ноябрь куни кечаси, Франция шимолидаги Лилль шаҳридан узоқ бўлмаган Рубе шаҳарчасида (Бельгия билан чегарадан 2 км ичкарида) номаълум шахслар одамларни гаровга олди.

Linternaute нашрида маълум қилинишича, 2 нафар талончи банк директори ва унинг оила аъзоларини гаровга олган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, полиция шубҳали шахсларни текширмоқчи бўлганида улар автоматдан ўт очган.

Аввалига бу ҳодиса террорчилик билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган ва ҳудудга махсус кучлар етиб келган. Шаҳарга префект, мэр, прокурор ҳам етиб келган ва аҳоли яшайдиган уйлар қўриқланиши кучайтирилган.

Тез орада қутқарув амалиёти ўтказилган ва гаровдагилар озод этилган. Бу ҳақда Лилль шаҳри прокурори Фредерик Февр маълум қилган.

Полиция маълумотига кўра, қутқарув операцияси давомида жиноятчилардан бири ўлдирилган. Гаровдагилар айни вақтда хавфсиз жойда ва уларга керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар