GM Powertrain Uzbekistan йилига 225 минг дона двигатель ишлаб чиқаради

Технология 25 Ноябрь 2015 2108

GM Powertrain Uzbekistan қўшма корхонаси енгил автомобиллар учун йилига 225 минг дона двигатель ишлаб чиқаради.
Мазкур маълумот АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида корхонанинг бош директори Женнифер Бигелоу томонидан эълон қилинди.
Унинг хабар беришича, 2011 йилдан буён Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган корхонада ишчи ҳажми 1,2 ва 1,5 литрни ташкил этувчи иккинчи авлод B-DOHC двигателлари ишлаб чиқарилмоқда.
Қўшма корхона устав фондининг 48 фоизи “Ўзавтосаноат” АК ҳиссасига тўғри келса, “General Motors” – 52 фоизга эгалик қилади.
“GM Powertrain Uzbekistan” Андижон вилоятида Асака шаҳридаги асосий автойиғувчи конвейерга “Chevrolet Spark”, “Chevrolet Cobalt”, “Chevrolet Lacetti” (“Chevrolet Gentra”) каби автомобиль маркалари учун двигателлар етказиб бермоқда, деб ёзади Review нашри.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 5 фоиз қувват агрегатлари АҚШга экспорт қилинмоқда, дея қайд этди Женнифер Бигелоу.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар