Guardian: Абдулҳамид Абауд Парижда яна терактлар содир этмоқчи эди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 3845

Париждаги терактлар ташкилотчси Абдулҳамид Абауд 13 ноябрь воқеаларидан кейин яна бир катта теракт тайёрлаган. Guardian нашри маълумотига кўра, у қолган тарафдорлари билан Ла-Дефанс туманида теракт уюштирмоқчи эди.

24 ноябрь куни Париж шаҳри прокурори Франсуа Молен журналистларга 18 ва 19 ноябрь кунларида террорчилар Ла-Дефанс мавзесида терактлар содир этмоқчи бўлгани ҳақида маълумот берган. Унинг аниқлик киритишича, Париждаги терактлар вақтида Абауд бир неча соат давомида ҳужум уюштирилган кафелардан бири яқинида воқеаларни кузатган.
18 ноябрь куни Париж шимолидаги Сен-Дени тумани ҳудудида ўтказилган аксилтеррор амалиёт вақтида у ўлдирилган.

Айни вақтда Париж терактига алоқадор шахсларни излаш ва қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Париж прокуратураси террорчилардан 2 нафарига терактдан олдин уйидан жой берган шахсга айблов эълон қилди.

Прокурор Моленнинг айтишича, Жавод Бен Дау исмли ушбу шахс теракт содир этилиши режасидан бехабар бўлган бўлиши мумкин, лекин у гувоҳ сифатида қўлга олинган.

Шунингдек, унинг қўшнилари Бен Дауни "маҳалла гангстери" сифатида билишган.

Бироз олдинроқ, Париж терактига алоқадорликда гумон қилинган 124 киши қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Парижда давомли терактлар содир этилган. Натижада 130 киши ҳалок бўлган, 351 киши жароҳатланган, уларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20287 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10077 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10913 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37655 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52109 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 16 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1297 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар