KUN.UZ дайжести: 25 ноябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 5743

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 25 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Россия ФВВ: Авиаалоқалар узилганидан буён Мисрни 90 мингга яқин россиялик тарк этди>>

Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқаларнинг тўхтатиб турилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар 89 мингдан ортиқроқ россиялик Мисрни тарк этишган.

Эрдўған: Туркия ҲҲК Су-24га ҳужум қилишда унинг Россия самолёти эканини билмаган>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган Халқаро ислом иқтисодиёти конференциясида мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари Су-24 самолётига ҳужум қилаётган вақтда унинг Россияга тегишли эканини билишмаганини маълум қилди. 

Путин: Туркиядаги Россия фуқаролари хавф остида қолиши мумкин>>

Туркия ҳудудида бўлган Россия фуқаролари сезиларли даражада хавф остида қолишлари мумкин, дея таъкидлаб ўтди Россия президенти Владимир Путин.

Обама ва Эрдўған: Су-24 самолётининг уриб туширилишига ўхшаш вазият қайтарилмаслиги керак>>

ОАВ: Россия вертолёти Туркия орқали АҚШ етказган ракета билан уриб туширилди>>

Россиянинг 24 ноябрь куни Сурияда уриб туширилган Ми-8АМТШ вертолётига қарши АҚШнинг BGM-71 TOW танкларга қарши комплекси қўлланган. 

Медведев: Россия ва Туркиянинг дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди>>

Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркиянинг хатти-ҳаракатлари оқибатида икки давлат ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди.

Рамзон Қодиров уриб туширилган Су-24 ҳақида: Туркия қилмиши учун пушаймон ейди>>

Guardian: Абдулҳамид Абауд Парижда яна терактлар содир этмоқчи эди>>

Париждаги терактлар ташкилотчси Абдулҳамид Абауд 13 ноябрь воқеаларидан кейин яна бир катта теракт тайёрлаган.

Уч йил аввал Эрдўған чегарани аҳамиятсиз бузган самолётларни уриб туширмаслик лозимлигини айтган эди>>

Франция энергия объектлари хавфсилигини оширмоқда>>

Франциянинг АЭСларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Францияда талончилар томонидан гаровга олинган фуқаролар озод қилинди>>

24 ноябрь куни кечаси, Франция шимолидаги Лилль шаҳридан узоқ бўлмаган Рубе шаҳарчасида (Бельгия билан чегарадан 2 км ичкарида) номаълум шахслар одамларни гаровга олди.

Россия Мудофаа вазирлиги бош штаби: “Москва” крейсери барча хавф туғдирувчи нишонларни йўқ қилади>>

Франция Париж теракти вақтида қўлга олинган 124 кишига нисбатан айблов эълон қилди>>

Париж терактидан сўнг, Францияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат пайтида полиция томонидан 1233 тинтув иши ўтказилди ва унда 124 киши ҳибсга олиниб, уларга нисбатан айблов эълон қилинди. 

Оқ уй: ИШИД томонидан АҚШга ҳеч қандай аниқ таҳдидлар йўқ>>

ИШИД экстремистик гуруҳи террористлари томонидан АҚШга ҳеч қандай аниқ таҳдидлар мавжуд эмас.

Forbes: Су-24нинг уриб туширилиши Россия ва Туркия ўртасида ҳарбий ихтилофни келтириб чиқармайди>>

Россия Туркия томонидан ўзининг Су-24 самолёти уриб туширилишига кескин шарҳлар берганига қарамай, улар ўртасида кенг миқёсли уруш келиб чиқиши эҳтимолдан узоқ, деб ҳисоблайди Forbes журнали.

Россия Мудофаа вазирлигида Туркиянинг ҳаракатлари нодўстона ҳаракат деб аталди>>

Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркиянинг ҳаракатларини нодўстона ҳаракат деб атади.

NYT: Қундуздаги шифохонага уюштирилган АҚШ ҳужумига нишонларнинг оғзаки баён қилингани сабаб бўлган>>

Россия Мудофаа вазирлиги Туркия чегараси яқинида икки нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади>>

Сурияда Туркия ҲҲК томонидан уриб туришилган Су-24 самолётини қидириш-қутқарув операциясини олиб бораётган Ми-8 вертолётларидан бири жангарилар томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан ўққа тутилиши оқибатида бир нафар Россия денгиз пиёда аскари ҳалок бўлди.

Сурияда россиялик аскар вертолётга ҳужум чоғида ҳалок бўлди>>

Сурияда Су-24 самолёти учувчиларини қутқариш учун юборилган вертолётга ҳужум чоғида россиялик аскар ҳалок бўлди.

Тунис ҳукумати мамлакат пойтахтидаги автобус портлашида 12 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади>>

Тунис пойтахтидаги автобус портлаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.

44 млрд долларлик зарба: Россия ва Туркия ўртасидаги ихтилоф шунча зарар келтириши мумкин>>

Афғонистонда толибонлар Молдавия вертолёти йўловчиларини асир олди>>

"Толибон" жангарилари Афғонистоннинг Фарёб вилояти ҳудудида Молдавияга тегишли вертолёт экипажи ва йўловчиларини гаровга олган.

Ҳиндистондаги сув тошқинлари қурбонларининг сони 176 нафарга етди>>

Америкалик генерал: Туркия ҲҲКда Су-24 самолётини уриб туширишга етарли асослар йўқ эди>>

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30010 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42337 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158753 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45007 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 8 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 710 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 388 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1787 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 155 Спорт
Кўпроқ янгиликлар