Лавров: Су-24 самолёти ИШИДнинг нефть саноатига ҳужум бошлангач, уриб туширилди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 6368

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Су-24 ҳарбий бомбардимончи самолётининг Туркия томонидан уриб туширилиши Россия авиацияси ИШИДнинг нефть саноатига ҳужум бошлаб, нефть ташувчи транспортларини йўқ қила бошлагач рўй берганига эътибор қаратди.

"Шуни айтаманки, кеча уриб туширилган Россия самолёти ИШИДнинг ноқонуний нефти ташилиши ва сотилишига қарши кураш олиб бораётганди. ИШИД ўз назорати остидаги ҳудудларда нефть саноати ташкил этганди", дейди Лавров.

Россия ТИВ раҳбари Су-24 самолёти ИШИДнинг нефть ташувчи транспорт воситаларини йўқ қилишда самарали ҳаракатларни амалга ошираётгани маълум қилинганидан кейин юз берганини таъкидлаган.

18 ноябрь куни Россия ҳарбий самолётлари Сурияда жангариларнинг 500га яқин нефть ташувчи транспортини йўқ қилгани хабар қилинганди.

Бугун Медведев Туркияни ИШИДдан нефть сотиб олишда айблади.

Шунингдек, НАТОнинг собиқ генерали Уэсли Кларк Туркия ИШИДдан нефть сотиб олаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар