Туркия ТИВ раҳбари Су-24 билан боғлиқ ҳодиса юзасидан афсусда эканини билдирди, бироқ турк ҲҲК ҳаракатларининг тўғри эканини айтди, дея маълум қилди Россия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Кеча турк томонининг юқори даражадаги ойдинлик киритишини кутган эдик, аммо ҳечдан кўра кеч яхши”, - деди вазир бугунги телефон қўнғироғи якунларига кўра.
Лавров сўзларига кўра, Туркия ТИВ раҳбари Россия томонига ҳамдардлигини билдириб, бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан афсусдан эканини айтди, бироқ бир вақтнинг ўзида Туркия ҲҲК ҳаракатларини ёқлади.