Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг сўзларига қараганда, Москва Туркиядан Су-24 воқеаси туфайли етказилган зарарнинг қопланишини кутмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Туркиядан тушунтириш кутмоқдамиз, кечирим сўралишини кутмоқдамиз, содир этилган ҳаракатнинг ноқонунийлиги тан олинишини кутмоқдамиз, Россия ҳамда икки ҳалок бўлган зобитнинг оиласига етказилган зарар Туркия томонидан қоплаб берилишини кутмоқдамиз”, - деди Матвиенко хоним.
Унинг сўзларига қараганда, Туркиянинг ҳаракатлари жазосиз қолмайди.