Медведев: Россия ва Туркиянинг дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 9170

Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркиянинг хатти-ҳаракатлари оқибатида икки давлат ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев баёнот берди.

Ҳукумат сайтида жойлаштирилган баёнотда таъкидланишича, бу икки давлатнинг иқтисодий ва гуманитар йўналишлардаги ҳамкорлигига жиддий зарар етказди, ва эндиликда ушбу зарар ўрнини тўлдириш қийин бўлади.
“Туркия ҳукуматининг масъулиятсиз жиноий ҳаракатлари учта оқибатни келтириб чиқарди”, - таъкидлади Медведев Екатеринбургда Жануби-Шарқий Осиё сафаридан қайтиши муносабати билан берган матбуот анжуманида.

Биринчидан, унинг фикрича, Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар кескинлашди, буни эса “ҳеч қандай манфаатлар ва сабаблар билан оқлаб бўлмайди”.
Иккинчидан, “Туркия ИШИДни қўллаб-қувватлашини кўрсатди”.
Учинчидан, Россия ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етди.

Кўпроқ янгиликлар