Москва НАТО билан Сурияда парвозлар хавфсизлиги борасида келишиб олишга тайёрлигини билдирди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 2905

Россия Туркия томонидан Су-24 самолёти уриб туширилиши борасида НАТОдан холисликни кутмаяпти, бироқ альянс билан бундай воқеаларнинг олдини олиш бўйича келишув тузишга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 25 ноябрда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Роуз Готтемюллер билан учрашувидан кейин маълум қилди.

“Менинг фикримча, НАТОдан холисликни кутмаса бўлади, чунки иттифоқчи сифатида Туркиянинг ёни олинади”, деб айтди Рябков.

Рябков бундай “мисли кўрилмаган ва жиноий ҳужумларга” келгусида йўл қўйиб бўлмаслик бўйича бир қатор чораларни амалга оширишга чақирди. Унинг айтишича, Москва НАТО билан тегишли келишув тузишни кўриб чиқишга тайёр. “Агар НАТО ташкилот, альянс сифатида қандайдир жамоавий кўп томонлама ҳужжат фойдасига муносабатни шакллантирса, унда биз бу ҳужжатни кўриб чиқамиз. Бироқ катта ҳисобда бу велосипедни қайта ихтиро қилишдек гап”, деб айтди Рябков.

Шу билан бирга Рябков Суриядаги операцияда иштирок этаётган кучларни миллий армиялар штаби бошқариши туфайли бундай келишувларни икки томонлама асосда тузиш кераклигини айтди.

Рябков АҚШ бундай нохуш воқеаларнинг “жиддийлиги ва йўл қўйиб бўлинмаслигини” англашига умид билдирди. У Москва ва Вашингтон Сурия ҳаво ҳудудида нохуш воқеаларнинг олдини олиш бўйича келишув имзолаганини эслатиб ўтди. Шу билан бирга Рябков ушбу ҳужжат АҚШ бошчилигидаги коалициянинг қолган иштирокчилари, жумладан Туркияга ҳам тааллуқлигига ишонч билдирди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар