24 ноябрдан бошлаб Тошкент-Китоб йўналишида ҳаракатланадиган "Насаф" поезди энди фақат Қаршигача боради.

"Узжелдорпрасс" АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, бунга Қарши-Китоб ҳудудида аҳоли сонининг камлиги сабаб бўлган.

"Насаф поезди" энди Тошкент-Қарши йўналишида ҳаракатланади ва жадвалга мувофиқ ортга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан "Насаф" поездининг Тошкент-Қарши йўналиши Китоб шаҳригача узайтирилган эди.