НАТОнинг Европадаги кучларининг собиқ қўмондони, америкалик генерал Уэсли Кларкнинг тахмин қилишича, Туркия ИШИД билан савдо алоқаларини ўрнатган. Унинг тахминига кўра, Анқара жангарилар томонидан қазиб олинаётган нефтнинг харидорларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақдаги фикрларини Уэсли Кларк CNN телеканали эфирида айтиб ўтган.

"Шуни эътиборга олиш керакки, ИШИД шунчаки террорчилик гуруҳи эмас. Балки, суннийлардан ташкил топган ҳамда шиаларга қарши ташкилот. Уларнинг шиаларга ҳужумлари Туркия ва Саудия Арабистонини қаноатлантиради, гарчи жангарилар томонидан ўзига таҳдид мавжуд бўлсада", дея сўзлайди ҳарбий журналистнинг Туркия томонида Сурия ҳудудида Россия самолёти уриб туширилишига жавобан.

"Гап шундаки, Туркия ҳам, Саудия Арабистони ҳам Эрон, Ироқ, Сурия ва Ливан каби давлатлар кучайиб, ўртада тўсиқ пайдо қилишини истамайди", дея қўшимча қилган истеъфодаги генерал.

"Ўз вақтида шундай маълумотлар олинганки, Туркия қандайдир маънода ИШИДни қўллаб-қувватлайди. Улар Туркия орқали ИШИД сафига бориб қўшилувчиларга тўсқинлик қилишмайди. Қолаверса, ИШИДнинг нефтини кимдир сотиб олмоқда ва бу катта эҳтимол билан Туркия. Лекин турклар буни ҳеч қачон тан олишмайди", дейди Кларк.