Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида Мексикадан келиб қўнган самолётнинг 13 нафар йўловчиси божхона текшируви зонасидан тасодифан ўтиб кетди, деб хабар бермоқда NBC News.

АҚШ чегара хизмати вакили Энтони Буччининг таъкидлашича, 76 йўловчидан 13 нафари авиакомпания хатоси туфайли шундай йўл тутган. Улардан 10 нафари текширув учун қайтиб келган, яна уч нафарининг эса қайтиб келиши кутилмоқда.

Хавфсизлик бўйича амалдорлар ва чегара хизмати ходимлари бу каби воқеа қайта такрорланмаслиги учун тегишли текширув ишларини олиб бормоқда, деб таъкидлаб ўтган Буччи.