Туркия пойтахтида бир қанча портлашлар содир бўлди. Haberturk телеканалининг маълум қилишича, портлашлар саноат корхоналари жойлашган Батикент ва Остим туманларида рўй берган.

Айрим маълумотларга кўра, уч киши жабрланган. Аммо шаҳар маъмурияти бу хабарни тасдиқламаган. Губернаторликдаги ТАСС мухбирларининг маълум қилишича, ҳукумат портлаш ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотни олмаган.

Маҳаллий телевидение ўз манбаларига асосланиб, хабар беришича, портлаш саноат корхоналари жойлашган ҳудудлардан бирида цистерналардан бирига углекислота ортиш пайтида содир бўлган.