Туркия пойтахти Анқара шаҳрида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Haberturk нашри гувоҳларга асосланиб, хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 3 киши жароҳат олган.

Хабарда бу маълумот расман тасдиқланмагани қўшимча қилинган.

Айни вақтда ҳодиса бўйича расмий изоҳ берилиши кутилмоқда.