ОАВ: Су-24 самолётининг иккинчи учувчиси суриялик ҳарбийлар томонидан қутқарилган

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 5796

Туркия томонидан уриб туширилган, Россияга тегишли Су-24 самолёти учувчиларидан бирини суриялик ҳарбийлар эвакуация қилишган. Бу ҳақда Al Mayadeen нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, учувчини қидирган гуруҳ 6 соатдан кейин у билан алоқани тиклашган. Сурия махсус хизматлари учувчини жангарилар ҳудудидан олиб чиқиш учун 2 соат вақт сарфлашгани, айни вақтда у Россиянинг ҳарбий авиабазаси Хмеймимда экани айтилган.

Бу маълумот ҳозирча тасдиқланмаган.

Дастлаб, айрим ОАВларда самолётнинг ҳар икки учувчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган, лекин бу маълумотлар расман тасдиқланмаганди.

Бундан олдинроқ, Сурия мухолифати учувчилардан бирининг танасини ҳукумат қамоғида бўлган вакилларидан бирига алмаштирмоқчи бўлгани хабар қилинганди.

Шунингдек, Суриядаги туркманлар гуруҳи вакили учувчиларнинг ерга тушгач, отиб ташлангани ҳақида маълумот берган.

Кейинроқ, туркманлар Су-24 самолётининг катапульта қилган учувчиларига ҳаводалигидаёқ ўт очишгани видеоси пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20604 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49589 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3026 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1668 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3419 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2021 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3109 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3246 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4739 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4357 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар