2050 йилга қадар Ер атмосферасига фуқаролик авиацияси чиқиндиларининг чиқарилиши 2012 йилга нисбатан икки баробарга камайтирилиши мумкин. Nature Climate Change нашрида чоп этилган мақолада бунга қандай эришиш мумкинлиги баён қилинди.

Тадқиқотнинг кўрсатишича, АҚШнинг йўловчи авиалиниялари 2050 йилга қадар чиқиндилар ҳажмини 35 йил давомида чиқиндиларни ҳар йили 2 фоизга камайтириб бориб, икки баробарга камайтиришлари мумкин. Буни самолётларни модернизация қилиш ва парвозларни бошқариш самарадорлигини ошириш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Олимлар ҳаво флотининг “асосий ишчи отлари” – Airbus 320 ва Boeing 737 самолётлари учун чиқиндиларни қисқартиришнинг турли усуллари самарадорлигини таҳлил қилишди.
Олимларнинг айтишича, экологик вазиятни техникани модернизация қилиш учун харажатларни ошириш йўли билангина сезиларли яхшилаш мумкин. Бундай усуллардан энг арзони йўловчиларни самолётларга иложи борича зичроқ жойлаштиришдан иборат.

Чиқиндиларни 2 баробарга қисқаритиришга енгил карбонли каркаслар, яхшиланган аэродинамикага эга қанотлар ва очиқ роторли двигателлардан фойдаланувчи кейинги авлоддаги самолётлар ҳисобига эришиш мумкин. Кейинги авлод самолётини оддий модернизация қилиш қанотнинг учи кўринишини ўзгартириш, биоёқилғи ва рулни бошқариш учун электр трансмиссиялардан фойдаланишни назарда тутади. Олимларнинг айтишича, алоҳида технология чиқиндиларни камайтириш муаммосини ҳал қилмайди. Фақатгина бир қатор чораларнинг биргаликда қўлланиши карбонат ангидрид гази чиқиндиларини йилига 2 фоиздан қисқартиришга имкон беради.