ИШИД экстремистик гуруҳи террористлари томонидан АҚШга ҳеч қандай аниқ таҳдидлар мавжуд эмас. Бу ҳақда Оқ уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгаши 24 ноябрь куни АҚШ президенти Барак Обамага маълум қилди.

“Обама 24 ноябрда ИШИДнинг яқиндагина уюштирган ҳужумларига жавоб чораларини муҳокама қилиш учун МХКни чақирди. Президентга айни пайтда ИШИД томонидан АҚШга ҳеч қандай эҳтимолий таҳдидлар йўқлиги ҳақида маълум қилинди”, - дейилади Оқ уй баёнотида.

Йиғилиш вақтида президент АҚШнинг Анталиядаги G20 саммити доирасида бўлиб ўтган музокаралар якунлари асосида шериклар билан хавфсизлик ва разведка соҳасидаги ҳамкорликни амалга ошириш даражасини қандай қилиб ошириш тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилинди. Барак Обама миллий хавфсизлик бўйича ўз жамоасига ИШИДни йўқ қилишга қаратилган чораларни кучайтириш вазифасини топширди.