Осиё тараққиёт банки Қирғизистонда “Шимол-Жануб” йўли қурилишининг учинчи босқичини молиялаштиради. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва коммуникация вазири Арғинбек Малабаев баёнот берди.

“Учинчи босқич ОТБ томонидан молиялаштирилади. Айни пайтда улар муфассал лойиҳа ишлаб чиқишга 3 млн доллар ажратишди. Маблағ ҳажми техник-иқтисодий асословдан сўнг маълум бўлади”, - деди у.

Малабаевнинг сўзларига қараганда, дастлабки 2 босқич Хитой Эксимбанки томонидан молиялаштирилмоқда. Бунда ажратилган пулларнинг бутун ҳажми 700 млн долларни ташкил қилди.