Осиё футбол конфедерацияси бир нечта номинациялар бўйича 2015 йилнинг энг яхшилари бўлишга даъвогарларнинг якуний учлик рўйхатини эълон қилди. Номинациялардан бири аниқ Ўзбекистонга йўл олади.

"Бунёдкор" жамоаси расмий сайтида маълум қилинишича, жамоа аъзолари бўлган 3 футболчи йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси ҳамда «Бунёдкор» клуби футболчилари Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ҳамда Забиҳилло Ўринбоевдан бири Осиёда 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эълон қилинади.

Қайд этиш керакки, жорий йилда Ўзбекистон U-20 термаси ёшлар ўртасидаги ЖЧда чорак финалгача етиб борган эди.