Ўзбекистонда гидравлик экскваторлар ишлаб чиқариш ҳажми оширилади

Ўзбекистон 25 Ноябрь 2015 2464

Хитойнинг Хuzhou Construction Machinery Group (XCMG) компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан Урганчдаги UzХCMG қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

XCMG компанияси бош менежери Ли Чжонгнинг маълум қилишича, ҳужжат 5-6 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форум жараёнида имзоланган. Унинг сўзларига кўра, Урганчдаги UzХCMG қўшма корхонаси айни пайтда гидравлик экскваторларни ишлаб чиқаради.
2014 йилнинг май ойида Урганчда гидравлик экскваторлар ва қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган UzXCMG ўзбек-хитой қўшма корхонаси ишга туширилган эди.

Янги қўшма корхона Урганч экскватор заводи базасида барпо этилди. Ўрта Осиёда ягона бўлган мазкур корхона 1974 йилда ишга туширилган бўлиб, унда мелиоратив ишлар учун фойдаланиладиган тросли экскваторлар, земснаряд (землесос ўрнатилган кемача)лар, культиваторлар ва бошқа кўплаб металлоконструкциялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар