Ўзбекистонда темир йўлларнинг 29 фоизи электрлаштирилган

Ўзбекистон 25 Ноябрь 2015 1591

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг электрлаштирилган йўллари Ўзбекистондаги темир йўл узунлигининг 29 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда «Экономическое обозрение» нашри IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси вақтида компания вакили берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда 1863,5 км темир йўл ҳудуди электрлаштирилган.

Хусусан сўнгги йилларда барпо этилган икки изли «Жиззах-Янгиер» электрлаштирилган темир йўлининг узунлиги 187 км ташкил қилади. «Мароқанд-Қарши» электрлаштирилган темирйўлининг узунлиги эса 140 км узунликдан иборат.

Ҳозирги вақтда 325 км узунликдаги «Қарши – Термиз» ва 372,5 км узунликдаги «Мароқанд – Бухоро» темир йўл йўналишларини электрлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. «Ангрен – Поп» янги йўлини қуриш ишлари давом этмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» берган маълумотга кўра, республика ҳудудидан ўтган темирйўл узунлиги 6464 км.ни ташкил қилади. Шундан 4650 км умумий фойдаланиш учун мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47217 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63899 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34765 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19795 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75333 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60322 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 48 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 956 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 117 Жамият
Кўпроқ янгиликлар