Путин: Россиянинг Суриядаги базасига С-300 комплекси жойлаштирилади

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 11442

Россия президенти Владимир Путин хавфсизликни таъминлаш учун барча воситалар жалб этилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Суриядаги ҳарбий амалиётларимизда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кеча (24 ноябрь. – Kun.uz) эълон қилинган таклифлар етарли эмас. Биз буни Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан эрта тонгга қадар муҳокама қилдик. Суриядаги ҳарбий базамизга С-300 комплекси жойлаштирилади. Умид қиламанки, бу биз таклиф қилаётган таклифлар ичида ягона чора эмас — парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича қўлланилади”, - дея қайд этди президент.

Аввалроқ эса Шойгу Суриядаги Хмеймим авиабазасига узоқ масофага мўлжалланган С-400 зенит ракета комплекслари жойлаштирилишини маълум қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар