Туркия ҳудудида бўлган Россия фуқаролари сезиларли даражада хавф остида қолишлари мумкин, дея таъкидлаб ўтди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

«Кеча содир бўлган воқеадан кейин бошқа шу каби воқеалар содир бўлган тақдирда уларни беэътибор қолдира олмаймиз. Бунга қандайдир реакция билдиришимизга тўғри келади. Туркия ҳудудида бўлиб турган Россия фуқаролари албатта сезиларли хавф остида қолишлари мумкин. ТИВ бу ҳақида айтиши шарт», — дея таъкидлади Путин.

Олдинроқ, Россия ТИВ Туркия томонидан Су-24 самолётининг уриб туширилиши бўйича изоҳ беришларини талаб қилиб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.