Россия президенти Владимир Путин Украина ҳукуматини "одамларнинг устидан кулиш"да айблади. Бундай мурожаатни у Қрим аҳолисининг электрдан узиб қўйилиши ҳодисасига жавобан айтиб ўтган.

"Албатта, бу муаммо бартараф қилинади. Лекин мени Киевдагиларнинг тутган йўли ҳайрон қолдирди. Уларнинг иштирокисиз бундай ҳол рўй бермаган бўларди - бу очиқ ойдин кўриниб турибди. Улар Қримни ўз таркибига қайтариш ниятлари ҳақида қайта-қайта гапириб, одамларнинг устидан кулишмоқда. Улар ҳақиқатни тан олишни исташмаяпти. Майли, бу уларнинг танлови", дейди Путин Қуйи Тагил Давлат кенгаши мажлисида.

Бироз олдинроқ, Россия президенти 20 декабргача Қримни электр билан таъминлашга кўрсатма берганди.