Қозоғистонда вояга етмаганлар ҳам даромадлари тўғрисида деклорация топширишади

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 996

19 ноябрь куни Қозоғистон президенти ялпи деклорация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, эндиликда Қозоғистоннинг вояга етган барча фуқаролари, оралманлар (мамлакатга турли давлатлардан кўчиб келган этник қозоқлар) ва яшаш учун рўйхатдан ўтган шахслар даромадлари ва мол-мулклари тўғрисида декларацияни мажбурий тартибда тақдим этадилар.

Ушбу тартиб рўйхатдан ўтказиладиган мол-мулк, банк ҳисоб рақамларида 3,4 миллион тангадан зиёд жамғармаси ёки бюджетдан олинадиган маблағлардан ташқари ҳар қандай даромадга эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган вояга етмаганларга ҳам тааллуқли. Шунингдек, рўйхатдан ўтказилиши тақозо этиладиган мулкларга эга хорижликлар ҳам декларация қилишлари лозим. Яқин кунларда декларация шакллари, уларни тўлдириш қоидалари ва тақдим этиш муддатлари ўрнатилади.

Қайд этилишича, мазкур қонун босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда 2017 йилда аҳолининг нисбатан тайёр қисми, яъни депутатлар, судьялар, давлат хизматчилари ва уларнинг турмуш ўртоқлари ялпи деклорация қилиш жараёнига жалб этилади. Иккинчи босқич эса 2020 йилдан бошланади. Унда аҳолининг қолган қисми ҳам декларация тақдим этилиши мажбурий тартибда амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар