Рим папаси Африка давлатларига сафар бошлади

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 1267

Рим папаси Франциск Африка давлатларига ташрифини бошлади. Понтифик самолёти Кенияга қўнди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Католиклар раҳбари диндорлар олдида чиқиш қилади ва насронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги низоларни ҳал этишга ҳаракат қилади.

Франциск Кениядан сўнг, жиддий диний қарама-қаршиликлар кетаётган Уганда ва Марказий Африка Республикаларида бўлади.

Кўпроқ янгиликлар