Москва расмий Анқара билан муносабатлари ҳамда ўртадаги келишувларни бошқатдан кўриб чиқади. Мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига қараганда, бу тадбирлар Су-24нинг уриб туширилиши билан боғлиқ равишда амалга оширилади.

“Бизнинг муносабатларимиздаги бугунги вазият, Анқарада ишлаётган, уларнинг ҳукумати билан тузилган ўртадаги келишувларга тўхталадиган бўлсак, президент айтганидек, биз ўзаро муносабатларимизда бўлаётган нарсаларни жиддий равишда қайта кўриб ва қайта таҳлил қилиб чиқамиз, бизнинг самолётга содир этилган ҳужум нуқтаи назаридан”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.