Россиялик мусиқачи Юрий Лоза ёшлигида ўғриликда айбланиб, Ўзбекистондаги қамоқхонада ўтирган

Маданият 25 Ноябрь 2015 3483

Россиялик таниқли мусиқачи, бастакор, қўшиқлар муаллифи Юрий Лоза ёшлигида Ўзбекистон қамоқхоналарининг бирида ўтирган. Бу ҳақда Бари Алибасов «Интеграл» гуруҳининг юбилейи муносабати билан ташкил этилган тадбирга гапириб ўтган.

«Кассада «чипталар қолмаган» деб ёзилган ёзув тахтаси илиб қўйилганди. Биз саҳнага чиққанимизда эса бор йўғи залнинг ярим қисми тўлганини кўрдик. Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Аслида эса улар чипталарни ўзлари олиб уни нақд пулга қимматга сотиб фойдасини чўнтакка уришни мақсад қилишган экан. Мен Саратов филармонияси директорига шикоят қилдим. У зудлик билан мусиқачиларнинг Саратовга қайтишига кўрсатма берди. Воқеа эса Ўзбекистонда содир бўлганди.

«Эндигина самолётга чиқай деганимизда, директор милицияга Лоза ва бизнинг бас-гитарачимиз унинг 10 минг рубль пулини ўғрилаб олганини билдириб шикоят қилибди. Ўша пайтларда бу катта пул эди. Биз аэропортда қолдик, милиция ходимларни уларни олиб кетишди. Ўшанда умримда биринчи марта йиғлагандим. Милиция уларни қўйиб юбориши учун шунча пулни топишимиз керак эди», – дея Бари Алибасовнинг сўзларидан иқтибос келтиради ProZvezd.

«Ҳа ўтирганмиз. Шунақа вазият ҳам бўлган», – дея Барининг гапини тасдиқлаб ўтган Лоза.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар