Ракета ва самолётлар уларни ҳавода бемалол уриб тушираверадиган ўйинчоқмас, деб айтди 25 ноябрда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳукумат мажлисида.

“Сурия-Туркия чегарасида содир бўлган нохуш воқеа жуда хавотирли ва хавфли сигналдир ва минтақада шунчалик бетартиблик мавжудки, бундай ўйланмаган ҳаракатлар жуда хавфлидир. Ракета ва самолётлар уларни ҳавода бемалол уриб тушираверадиган ўйинчоқмас”, деб Руҳоний айтган сўзларни келтирди Mehr нашри.

“Ушбу воқеага келсак, айбдорлар ушбу иғво учун жавобгарликка тортилиши керак. Туркия бизнинг қўшни ва дўстимиз, у бу ҳақда жиддий ташвиш билдириши керак”, деб айтди Руҳоний.

Эрон президенти “Россия ва Туркия Эрон учун дўстона қўшнилар эканини” таъкидлаб ўтди. “Биз бу давлатлар бундай вазиятларнинг келгусида қайтарилмаслиги учун барча чораларни кўришлари ва бунинг учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишларини талаб қиламиз”, деб қўшимча қилди Руҳоний.