23 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Сўзангарон» маҳалласида жойлашган «Хожа Нисбатдор» масжиди ёнидаги савдо дўконида электр симлари туташувидан ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар қилди.

Шамол натижасида ёнғин аланга олиб, масжид айвонининг пештоқ қисмига ўтган. Кўнгилсиз ҳолат туман ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан тезда бартараф қилинди. Масжиднинг айвон қисми ёнғиндан бироз зарар кўрган. Ёнғиндан зарар кўрган жой Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан қисқа муддат ичида таъмирланди.

Масжид биносининг асосий қисмига ёнғин ўз таъсирини ўтказмаганлиги боис, маҳаллада яшовчи аҳоли беш вақт намозларини ушбу масжидда адо этишмоқда.