Ўзбекистон Фанлар Академияси Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди.
Бундай мишмишлар ўтган ҳафта рўй берган бир неча кучсиз силкинишдан сўнг пайдо бўлди.

“Тошкентда ер қимирлаши мумкинлиги борасида башоратлар институт томонидан берилмаган ва, бизнинг маълумотларимизга қараганда, бундай зилзила рўй бериши эҳтимоли мавжуд эмас”, - дейилади институт директори в.б. Сабриддин Исомиддиновнинг муассаса сайтида чоп этилган баёнотида.