Хитой раҳбари Си Цзиньпин 30 ноябрь куни Парижа шаҳрида, БМТнинг Иқлимий конференцияси вақтида АҚШ президенти Барак Обама ҳамда Франция президенти Франсуа Олланд билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

"Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Барак Обама ва Франция раҳбари Франсуа Олланд билан, шунингдек яна бир қатор мамлакатлар вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Томонлар ўзаро муносабатлар ва Париждаги йиғилиш мавзуси хусусида муҳокамалар ўтказишади", дея маълум қилган Хитой ТИВ раҳбари Лю Чженьминнинг ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, маросимнинг очилиш вақтидаги график тиғизлиги туфайли учрашувларга жуда қисқа вақт ажратилади.