«Сўғдиёна» кейинги мавсумда ҳам Олий Лигада иштирок этишини таъминлади

Спорт 25 Ноябрь 2015 2084

Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси Олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб ўтиш турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Тошкентнинг «Оқ-тепа» жамоасига қарши учрашувда ғалаба қозонган жиззахликлар кейинги йилда ҳам Ўзбекистоннинг асосий чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими 29-дақиқасида «Сўғдиёна» футболчиси Санжар Рашидов ҳисобни очди. Унинг олис масофадан йўллаган зарба аввал дарвоза тўсинига, сўнгра дарвозабон Михаил Наумовга тегиб, тўрга бориб тушди.

Иккинчи бўлимнинг 8-дақиқасида биринчи лига вакиллари ҳисобни тенглаштиришди. Собиқ «Пахтакор» ҳужумчиси Темур Ҳакимов рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жиззахликлар посбони Спиродоновни доғда қолди.

Ўйиннинг сўнгги қисмида «Оқ-тепа» вакиллари ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Аввалига Темур Ҳакимов, кейинроқ Абдулазиз Юсупов қулай имкониятлар фойдалана олмади. 

Даврон Файзиев томонидан захирадан майдонга туширилган Акмал Абдураҳмонов учрашувнинг 79-дақиқасида «Сўғдиёна»га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Натижада 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган жиззахликлар Олий лигадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Тошкентнинг «Обод» жамоаси лига йўлланмасини қўлга киритган, Самарқанднинг «Динамо» клуби эса Олий лига сўнгги ўринни эгаллаб биринчи лигага равона бўлганди.

«ОҚ-ТЕПА» – «СЎҒДИЁНА» 1:2 (0:1)

Голлар: Темур Ҳакимов (53) — Санжар Рашидов (29), Акмал Абдураҳмонов (79).

manba kun.uz

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар