Вазирлар Маҳкамаси президиумининг 14 сентябридаги қарори асосида Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси қошида тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари учун доимий штаб ташкил этилди.

Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу штабда тадбиркорлик субъектларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишида учраётган тўсиқлар юзасидан ариза ва шикоятлари, мурожаатлари қабул қилинади.

Штабга бўлган мурожаатлар адлия вазирлиги, давлат солиқ қўмитаси, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги, савдо-саноат палатасининг тегишли мутахассислари томонидан кўриб чиқилади.