Сурияда Су-24 самолёти учувчиларини қутқариш учун юборилган вертолётга ҳужум чоғида россиялик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Операция чоғида бир вертолёт ўққа тутилди ва нейтрал ҳудудга қўнишга мажбур бўлди. Бир нафар шартнома асосида хизмат қилувчи аскар ҳалок бўлди”, — деди Россия бош штаби вакили Сергей Рудской.
Туркия самолёти томонидан уриб туширилган Су-24 самолётини қидириш учун иккита Ми-8 вертолёти жўнатилган эди.