Суриядаги курдлар Россия билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди

Жамият 25 Ноябрь 2015 6204

Сурия курдлари мамлакатдаги тинчлик таъминланиши йўлида Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Суриядаги "Демократик иттифоқ" партияси етакчиси Солиҳ Муслим Муҳаммад Sputnik нашрига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.

"Шу вақтгача бизда Россия билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон бўлмай келмоқда. Лекин биз бундай имконият пайдо бўлса, жуда хурсанд бўламиз. Россия шу вақтгача бизнинг ҳудудга бунчалик яқинлашмаганди. Улар асосан Ғарбда ҳаракатланишмоқда эди. Ўйлайманки, келажакда биз Россия билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўямиз", деган Солиҳ Муслим Муҳаммад.

Маълумот учун, курдлар Сурия низоларининг бир қисми бўлиб, бу томон ИШИДнинг ашаддий душмани ҳисобланади ва Суриядан ажралиб, шимолда алоҳида давлат тузиш учун ҳаракат қилишади. Шу билан биргаликда Туркия ҳудудида яшайдиган курдлар Курдистон ишчилар партияси атрофида бирлашган ва бу партия Туркия ҳукумати билан душман. Айнан шу партия томонидан шу йилнинг 20 июлида Туркия шарқидаги Суруч шаҳрида теракт амалга оширилгач, (32 киши қурбон бўлган) Туркия ҳукумати ичкаридаги курдларни асоратга солиб, Сурия ҳудудидаги курдларга қарши ҳаводан зарбалар беришни бошлади.

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 24 ноябрь куни Сурия ва Туркия чегарасида Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёт уриб туширилганидан кейин ёмонлашди. Уриб туширилган самолётнинг учувчиларидан бири ҳалок бўлган, иккинчиси Сурия армияси томонидан қутқарилган.

31 сентябрь куни Россия ИШИДга қарши амалиётлар ўтказиш учун Сурия ҳудудига кирганди. 5 октябрь куни Сурия курдлари Россияни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар